Текст песни
Соғинчимга сабабчим ўзинг Ҳар нафасу, ҳар онимдасан. Бир лаҳза ҳам унутолмайман Сен юрагим, сен жонимдасан. Жоним қурбон бир кўрмоқ учун Висолингга муштоқлигим рост. Қанча бўлса кутаман майли Бошқасини с е в м а илтимос. Рашк ўтида куйдирма мени Сени ўзгаларга бергим йўқ. Қачон агар ёнимда бўлсанг Шунда сендан кўнглим бўлар тўқ Жавоби йўқ саволлар бисёр Висолингга етмоқлик мушкул. Сендан бир зум кечолмайман ҳеч Ортга қайтмоқ учун йўқдир йўл. Келишингдан умидим узмай Сабр қилиб кутаяпман жим. Юрагимни муҳрлаб қўйдим Сендан ўзга киролмас ҳеч ким.